Соғлиқни сақлаш вазирлиги АКТ вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси билан тўқнаш келган фуқароларни ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи мобил илова ишлаб чиқди.
❗️Илова мобил телефоннинг GPS ва Bluetooth модуллари ёрдамида фойдаланувчилардан бирида касаллик аниқланса, 1 дақиқа ичида барча фойдаланувчиларнинг 5 метр радиусда кесишган нуқталарини солиштиради. Кесишув нуқталари аниқлангач, мазкур жойларда 5 метрли радиусда бўлган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар беради